DataLife Engine / #РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 19 апрель куни  “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали Урганч тумани “Оёқбоғ” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳалладаги йўлларни ҳамда 4р 158 “Урганч -Хива ” автомобиль  йўлининг 1,5 км қисмидаги пиёдалар йўлакчасини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Урганч тумани “Оёқбоғ” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатида кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман ҳокимлигига қарашли ички хўжалик автомобиль йўли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баённомасининг 13-банди ҳамда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, МФЙ раиси томонидан  берилган таклифларга асосан ишлаб чиқилган “2021 – 2023 йилларда Хоразм вилоятидаги ички йўлларни таъмирлаш” дастурида Урганч тумани “Оёқбоғ” махалласининг Жўшқин кўчасида 1 км, Тинч остона кўчасининг 4-йўлагида 0,9 км узунликдаги қисмига асфалть бетон  ва Қоракўл кўчасининг 1,3 км қисмига ШПС қопламаси ётқизиш 2021-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

Мурожаатда кўрсатилган 4р 158 “Урганч-Хива” автомобиль йўлининг 1,5 км қисмидаги пиёдалар йўлакчаси Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли бўлиб, лимит маблағлари ажратилгандан кейин таъмирланишини маълум қиламиз.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-04-2021, 17:22
Вернуться назад