2021-йилнинг 19-апрел куни Урганч давлат университети профессори, техника фанлари доктори Жуманиязов Мақсуд Жаббиевич таваллудининг 60 йиллиги ҳамда меҳнат ва илмий фаолиятининг 40 йиллигига бағишланган “Маҳаллий хом ашёлар ва иккиламчи ресурслар асосида инновацион технологиялар” номли Республика илмий-техник анжумани ўтказилди.
Унда республиканинг таниқли академиклари, фан докторлари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок қилди. Анжуманга Урганч давлат университети ректори Баҳром Исмоилович Абдуллаев раислик қилди.
Анжуманни Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Ўразбоевич Эрманов ўз табрик сўзи билан қатнашиб, Мақсуд Жаббиевичга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг, анжуман иштирокчилари кун тартибидаги масалалар, жумладан, ЎзР ФА академиги, т.ф.д. проф. Ш.С.Намазов “Марказий Қизилқум фосфоритларини қайта ишлаш истиқболлари”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, к.ф.д, проф. Б.С.Зокиров “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида самарадорли агрохимикатлар қўллаш муаммолари”, Қорақалпоқ давлат университети ректори т.ф.д., проф.А.М.Реймов “Фан ва таьлимга фидокор устоз”, Термиз давлат университети декани к.ф.д., Х.Т.Тураев “Тўртламчи фосфор бирикмалари асосида синтез қилинган акстрагентлар ёрдамида нодир металлар экстракцияси” каби бир қатор мавзуларда маьруза қилдилар.
Урганч давлат университети матбуот хизмати