DataLife Engine / “YULDUZCHА” БОЛАЖОНЛАРНИ БАҒРИГА ОЛДИ

“YULDUZCHА” БОЛАЖОНЛАРНИ БАҒРИГА ОЛДИ


Ҳазорасп туманидаги “Ўзбекистон” маҳалласида тадбиркор Юлдуз Бобоева томонидан “Yulduzchа” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.
Мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, маҳалладаги 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган жажжи ўғил-қизларни ўз бағрига олиб, келгусида сифатли таълим-тарбия беришни мақсад қилган.
Таълим ташкилоти 2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 1 миллиард 800 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига бунёд этилган. 

Очилиш маросимида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашди ва туманда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар борасида тўхталиб ўтди ва мактабгача таълим ташкилотида болажонларимиз учун яратилган шароитлар билан танишди.  
Шунингдек, тадбирда иштирок этган маҳалла оқсоқоллари  мамлакатимизда болажонларни ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишида тинмай ғамхўрлик кўрсатиб келаётган Президентимизга самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.  
 
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
10-04-2021, 19:19
Вернуться назад