DataLife Engine / Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз


Бугун сектор раҳбарлари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз хонадон”, “Хавфсиз ҳовли” тизимларини амалга ошириш масалаларига бағишланган вилоят селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошқариб борди.


Селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов сўзга чиқиб 2020 йилда ва жорий йилнинг 1-чорагида вилоятда содир этилган жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишларни чуқур таҳлил этиб берди. Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 26 мартда  қабул қилинган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.


Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 9 нафар ички ишлар ходимига нисбатан интизомий жазо қўлланилди, 4 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Яхши натижаларга эришган 15 нафар профилактика инспекторлари рағбатлантирилиб “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, жумладан икки нафарига муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонлар  топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
10-04-2021, 17:30
Вернуться назад