DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Ҳазорасп туманида ўтказиляпти

Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Ҳазорасп туманида ўтказиляпти


Ҳазорасп туманидаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули давом этяпти. Айни дақиқаларгача 40  нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Фуқаролар томонидан асосан соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тоза ичимлик суви таъминоти, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид масалаларда мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт ва ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабул жараёни давом этмоқда.






Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
9-04-2021, 15:52
Вернуться назад