Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги бўлими директори ўринбосари Сонг Мин Гёнг хоним бошчилигидаги вакилларини қабул қилди. Маълумки, ушбу агентлик ҳамкор давлатларга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистондаги бўлими 1995 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Агентлик мамлакатимизда таълим (профессионал таълим), соғлиқни сақлаш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш йўналишида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.
Мулоқот чоғида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш учун Урганч шаҳрида профессионал таълим марказини барпо этиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 14 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, асосан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электроника ва электротехника воситаларини таъмирлаш, компьютер технологиялари каби йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлашни кўзда тутади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати