DataLife Engine / Урганчда журналистлар, блогерлар ва матбуот котиблари учун ўқув-семинари бошланди

Урганчда журналистлар, блогерлар ва матбуот котиблари учун ўқув-семинари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзусида 3 кунлик ўқув-семинари ташкил этилди.Тадбирда босма ва электрон ОАВ вакиллари, блогерлар, давлат ташкилотлари матбуот котиблари иштирок этмоқда. 


Семинарда журналист суриштируви ва уни амалга ошириш тартиби, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳамда бу борада қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, тарқатилаётган ахборотнинг тўғрилиги учун масъулият, раддия бериш ҳуқуқи каби долзарб мавзулар бўйича маърузалар тингланиб, қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтмоқда.




Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


8-04-2021, 10:59
Вернуться назад