Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш, олий таълим муассасаларида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги устувор вазифалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахбороти эшитилди. Вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида дастурлар ижросини ўрганиш бўйича депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати