DataLife Engine / “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди

“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди

Жамиятимизда  фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг  ўрни ва ролини кучайтириш,  жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларга садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган   ташаббускор фуқаролар ва   жамоатчилик тузилмалари вакилларини   тақдирлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3132-сонли қарорига асосан  “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилган. Бугун вилоятимизнинг ана шундай фидойи маҳалла фаолларидан 27 нафарига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.


“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларига  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти топширилди  ва мамлакатимиздаги санаторияларда даволаниш учун   бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2-04-2021, 12:22
Вернуться назад