Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ҳиндистоннинг таълим, аграр соҳа ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида фаолият олиб борадиган “Divine Global Group” компанияси вакили жаноб Митул Гадхияни қабул қилди. Мазкур компания юртимизда ўз филиалини очиш ва вилоятимизга инвестиция киритиш бўйича ўз лойиҳаларини таклиф қилмоқда. Ўзаро мулоқот чоғида мамлакатимизда хорижий сармоядорларга яратилган шароитлар, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати