DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ҳиндистоннинг “Ишан Груп” компанияси раиси жаноб Ракеш Кумар Шармани қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ҳиндистоннинг “Ишан Груп” компанияси раиси жаноб Ракеш Кумар Шармани қабул қилди

   Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Ҳиндистонинг “Ишан Груп” компанияси раиси жаноб Ракеш Кумар Шармани қабул қилди. Тиббиёт ва фармацевтика йўналишида фаолият олиб борадиган мазкур компания вилоятимизда дори-дармон саноатида ишлатиладиган ўсимликларни етиштириш лойиҳасини таклиф қилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 600 та янги иш ўринлари яратиш ва йилига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида вилоятда тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаси ва унинг таркибида замонавий клиника ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.







Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


30-03-2021, 14:30
Вернуться назад