Урганч туманида ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий базасини мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги 60 та маҳалла фуқаролар йиғинларига умумий қиймати 294 миллион сўм бўлган компьютер жамланмалари топширилди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2 та маҳалла фуқаролар йиғини янги замонавий бинога эга бўлди.