Бугун халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига вилоятда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, 2021 йилда вилоят ҳудудида таъмирлаш ишлари бажариладиган автомобиль йўллари ва кўприклар рўйхатини тасдиқлаш каби ўндан ортиқ масалалар киритилди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ф.Эрманов бошқариб борди.
Сессияда вилоят прокурори Б.Кудратходжаевнинг 2020 йилда вилоятда прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Д.Назармухамедовнинг 2020 йилда вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилган ишлар бўйича ахбороти тингланди.
Депутатлар кун тартибидаги масалаларни кенг муҳокама қилиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати