Давлат активларини бошқариш агентлиги ташаббуси билан Хонқа туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 30 нафар фуқарога 5та замонавий тикув машиналари, 6 бош қорамол, 8 бош қўй ва 700 бош парранда етказиб берилди. Шунингдек, битта оилага томорқа ерида ихчам иссиқхона қуриб берилди.