DataLife Engine / Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

       Яшариш ва янгиланиш байрами - Наврўз арафасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш,  кексалар, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш азалий қадриятлармиздан саналади. 

Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Урганч шаҳридаги бир гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлиб  уларни Наврўз айёми билан табриклади ва байрам совғаларини топширди. 

Урганч шаҳри бўйича   боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва  оғир ижтимоий аҳволда қолган 250 та оилага  озиқ –овқат маҳсулотлари тўпламидан иборат байрам совғалари етказиб берилди. Бундай меҳр-мурувват тадбирлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.


20-03-2021, 14:36
Вернуться назад