“Регби-7” бўйича U-18 аёллар жамоалари ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилган республика турнирида вилоятимиз регбичи қизлари финал учрашувида Наманган вилояти терма жамоасини 17:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб чемпионликни қўлга киритган эдилар.
Яна бир қувонарли жиҳати, терма жамоамизнинг тўрт нафар регбичиси Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзосига айланди. Бу дегани, келгусида хоразмлик регбичи қизлар халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Саидов ёш регбичи қизларни эришган ғалабалари билан самимий табриклаб, уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.