Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Туркиянинг “Sure Kuyumcilik” заргарлик компанияси таъсисчиларини қабул қилди. Соҳада 35 йилдан буён фаолият олиб бораётган ушбу компания Қувайт, Дубай ва Қатарда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Вилоят ҳокими чет эллик инвесторларга мамлакатимизда заргарлик саноатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, хусусан соҳага берилган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда электрон тижорат усулида сотиш, асиллик даражасини белгиловчи тамғалашни ишлаб чиқарувчиларнинг ўзига берилганлиги ва бошқа қулайликлар ҳақида гапириб берди.Туркиялик сармоядорлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар.