DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди


Бугун вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди. Қабул маросимида вилоят ҳокими элчини Хоразмга ташрифи билан самимий қутлаб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, чет эллик сармоядорларга яратилган имкониятлар билан таништирди.

 Илм-фан, тиббиёт, санъат соҳасида ўзаро алоқаларнинг тобора ривож топиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Жаноб элчи савдо-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда ўзаро  ҳамкорликни ривожлантириш  истиқболлари ҳақида тўхталиб,  самимий қабул учун   миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек,   жаноб Маниш Прабхат Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали фаолияти билан ҳам танишди. Маълумот учун эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида  Ҳиндистонлик бир гуруҳ талабалар таҳсил олмоқда.


15-03-2021, 16:30
Вернуться назад