Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига, шунингдек, жорий йил февраль ойида Фарғона, Наманган вилоятларига қилган ташрифларида ҳудудларни “маҳаллабай” асосда ривожлантириш, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлари иш фаолиятини “маҳаллабай”тизими асосида ташкил этиши тўғрисида қатор вазифалар белгилаб берган эди.
Бугунги кунда Республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда, шаҳар ва туманларда иш “маҳаллабай”тизимида ташкил этилган бўлиб, барча секторлар ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари маҳаллаларда уйма-уй юриб аҳоли муаммолари ўрганишмоқда, иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўрилмоқда.
Урганч шаҳрида “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Хоразм вилояти ва туман, шаҳар секторлар рахбарлари, ҳоким ўринбосарлари, вилоят даражасидаги ташкилотраҳбарлари ва тижорат банклари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлик масъуллари ва Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари иштирок қилди.
Бугунги кунда Хоразм вилоятида ишни “маҳаллабай” тизимида ташкил этиш мақсадида вилоятдаги жами 13 та шаҳар ва туманлардаги 519 та маҳаллаларга тижорат банкларидан ўрта бўғиндаги ходимлар доимий вакил қилиб бириктирилди. Шу билан бирга шаҳар ва туманлардаги 52 та секторларга иқтисодий комплекс раҳбарлар(молия, бандлик, солиқ, иқтисодий тараққиёт бўлимлари, тижорат банклари) ва масъул ходимлар бириктирилди.
Ушбу ўқув семинари сектор раҳбарларининг “маҳаллабай” тизими бўйича билим ва малака кўникмаларини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Семинарда давлат бошқаруви академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан 3 бўғинли “Маҳаллабай” янги тизимини жорий қилишга оид маърузалар тингланди.
Маърузалар “маҳаллабай” тизимининг мазмун-моҳияти, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлари дафтари”ни шакллантириш, маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолига томорқа хизматини кўрсатиш, драйвер соҳаларни белгилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишга оид мавзуларда бўлиб ўтди.
Семинар-тренинг сўнгида муҳокама қилинган масалалар бўйича ўтказилган бахс-мунозараларда иштирокчилар томонидан 3 бўғинли “маҳаллабай” тизими асосида иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва натижага эришиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмат