Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, улар бандлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида томорқачилик ва тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилгандир.Шу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳам ўзларининг яшаш уйлари атрофларини ободонлаштириш, маҳаллада янада кўтаринки руҳ ва нафосат бағишлаш мақсадида қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар.Хусусан, махалла хонадонларининг фасад қисмлари таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр таъминотини янда яхшилаш мақсадида 1 та янги трансформатор ва темир бетон таянч устунларини ўрнатилмоқда.
Бундан ташқари, Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёллар ва ёшларни қийнаётган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.