DataLife Engine / Аёл борки, олам мунаввар!

Аёл борки, олам мунаввар!

Урганч шаҳрида  8 март- Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.Унда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган нуроний онахонлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган  мўътабар аёллар,  шунингдек, “Аёллар  дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб давлатимиз томонидан  хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,бандлигини таъминлаш, илм олиб касб -ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, баҳорнинг илк гўзал байрами билан муборакбод этди.  
Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2021 йил 4 мартдаги  “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан  мукофотлаш тўғрисида”ги  фармонига мувофиқ, ислоҳотларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан  бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг орден ва медалларига сазовор бўлди.
Шунингдек,  давлатимиз раҳбарининг жорий  йил 3 мартдаги қарори асосида  вилоятимиздан 2 нафар иқтидорли қиз  Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.




Тантанали тадбирда  бир гуруҳ фидойи хотин-қизларга  ”Мўътабар аёл” кўкрак нишони,  Хоразм вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.Тадбирда ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.
Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.
7-03-2021, 17:05
Вернуться назад