Аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш, шу йўналишдаги чигал ва йиллар давомида ҳал бўлмаётган масалалари мавжуд фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар Хоразм вилоятида бўлиб ўтмоқда.
Сайёр қабул дастлаб вилоятнинг Хива ҳамда Шовот туманларида ўтказилди. Президент администрацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов раҳбарлигидаги Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларини эшитишди.
Мурожаатчи Мунаввар Норметова фамилиясидаги хатолик сабаб пенсия тайинлашда қийинчиликка дуч келаётган экан. Маълум бўлишича фуқаронинг иш жойида қайд этилган фамилияси шахсини тасдиқловчи ҳужжатдагисидан фарқ қилган. Қабул натижасида Мунаввар Норметовага иш стажи ҳисобланиб, пенсия тайинланадиган бўлди.
“Ўтган йили пенсияга чиқиш учун ҳужжат йиғдим, аммо анча йиллар олдин ишлаган корхонада фамилиям паспортдагидан бошқача қайд этилган экан. Шу сабабли мана 4 ойдирки қаерга мурожаат қилмай, иш стажимни ўзимга тегишлилигини исботлай олмадим. Бу сайёр қабулни эшитишим билан етиб келдим ва масаламни тушунтирдим. Бугуннинг ўзида мурожаатимни фуқаролик ишлари судида кўриб, корхонадаги иш штажи менга тегишли эканлигини, кадрлар бўлими фамилиямни нотўғри қайд этганлигини қарорда асослаб беришди. Энди менга ҳам пенсия тайинланадиган бўлди” дейди Мунаввар Норметова.
Шунингдек, сайёр қабулда мурожаатлардан келиб чиқиб, очиқ суд мажлиси ўтказилди. Унда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумларнинг белгиланган тартибга амал қилгани, чин дилдан пушаймонлиги ва туман Пробация гуруҳининг тақдимномаси инобатга олиниб, ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод этилди.
Хива ҳамда Шовот туманларида ўтказилган сайёр қабулда Президент администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигига жами 299 та мурожаат келиб тушди. Ўрганишлар натижасида 78 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 9 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва 77 тасига тушунтириш берилди, қолган 135 та мурожаат ижро учун назоратга олинди.
Хусусан, Олий судга фуқаролардан жами 215 та мурожаати келиб тушди. Шундан 52 тасини жиноят ишлари, 111 тасини фуқаролик ишлари, 11 тасини иқтисодий ишлар ва 41 тасини маъмурий ишлар ташкил этди.
Хоразм вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.
Хоразм вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими