Бугунги кунда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим жорий этилган. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Шу маънода, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов Урганч тумани «Юқори овул» маҳалласидаги 48-сон умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказди.
Унда Урганч туманиҳокими, вилоят Халқ қабулхонаси ўринбосари, сектор раҳбарлари, вилоят ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Мурожаатлар асосан уй-жой, бандлик, кредит, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалари юзасидан бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар мутассидиларга топширилиб ижроси назоратга олинди.