Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб негизида ётган энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ижро интизомидир.Бугун Урганч шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий этилган янги тизимнинг алоҳида жиҳатлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш масъул ҳодимлари томонидан ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда барча шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат бошқарув органлари масъул ходимлари иштирок этишди.
Ўқув семинардан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг Хоразм вилоятидаги ижро ҳолати ва барча даражадаги раҳбарларнинг масъулиятини янада кучайтиришдан иборат.
Тадбирда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнида вужудга келаётган муаммо ва уларнинг ечими ҳақида ўз таклифларини билдиришди.