Гурлан тумани, “Беш уй” маҳалласида вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси К.Атажанов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, “Ҳалқ банки” туман филиали ходими, туман архитектура бўлими ва кадастр агентликнинг туман бўлими раҳбарлари “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида учрашув ўтказишди.
Фуқаролар томонидан мурожаатлар асосан уй-жой, ер ажратиш, бандлик, кредит, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бщлса муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Фуқароларнинг муаммолари асосан жойига чиқиб ўрганилмоқда.