Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги ҚҚ-173-IV-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти Халқ депутатлари, маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида волейбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Мазкур мусобақанинг бугунги кунги баҳсларида вилоятимизнинг шаҳар ва туманлардан қатнашган 104 нафар иштирокчилар спортнинг волейбол тури бўйича жамоавий тарзда куч синашдилар.
1-ўрин Ҳалқ депутатлари Хонқа тумани кенгаши жамоаси
2-ўрин Ҳалқ депутатлари Шовот тумани кенгаши жамоаси
3-ўрин Ҳалқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши жамоаси.
Эслатиб ўтамиз, стол теннис тури бўйича мусобақа эртага ўтказилилиши белгиланган.