Шу мақсадда, "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖнинг асосий биносида "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ давлат ва шартномавий хизматларни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Н.Мейлиев ва бошқарма мутахассиси М.Абдуллаев иштирокида жамиятнинг барча шаҳар ва туман раҳбарлари, масъул бўлим бошлиқларига ўқув семинар ташкил этилди.





Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, шартномавий режалардан келган маблағ эвазига жамият биноларини таъмирлайди, туман ва шаҳарларда электр таъминоти корхоналарини эскирган биноларни қайта қуради ва ходимларни рағбатлантиради.
Бундан ташқари семинар давомида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларга ҳам алоҳида тўхталинди. Ҳар бир мурожаат ортида бир инсон борлиги ва уни муаммосини тезкорлик билан бартараф қилиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, ўз билим кўникмаларни янада оширдилар.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ матбуот хизмати.