DataLife Engine / ҲОКИМ “КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА

ҲОКИМ “КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА

Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов, туман прокурори Мақсуд Хожаев  “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшаётган маҳалла фуқаролари билан учрашдилар. Туман ҳокими учрашув давомида Дастур доирасида ҳудудда қилиниши керак бўлган ишлар, барҳам бўладиган муаммолар, фуқароларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан тушунтириш бериб ўтди. Шунингдек, уларнинг мурожаатлари, фикрларини тинглади. 
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, “Кўназей” маҳалласида Дастур асосида 132 та уйнинг том қисми, 232 та уйнинг  фасад қисми,  80 та уйнинг хожатхонаси, 170 та уйнинг дарвозалар таъмирланади. Дарахт экилиб гулзорлар ташкил қилинади. Ичимлик суви, йўл, электр билан боғлиқ масалаларда ижобий ўзгаришларга эришилади. 
16-02-2021, 14:35
Вернуться назад