DataLife Engine / Сенаторлар Хоразм вилоятида жамоатчилик билан учрашди

Сенаторлар Хоразм вилоятида жамоатчилик билан учрашди

Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш бермоқда. Қолаверса, Сенатга келиб тушган фуқаролар мурожаатларини ҳам жойида ўрганмоқда.
Жумладан, Олий Мажлис юқори палатаси аъзолари Р.Курбанов, Г.Дурдиева, Ф.Саъдуллаева Хоразм вилоятида аҳоли, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибияти мудири, туман, (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.
14-02-2021, 09:52
Вернуться назад