DataLife Engine / Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди

Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 5618-сонли Фармойиши билан Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.
Б. Полванов 1979 йил 30 апрелда Янгиариқ туманида туғилган. Маълумоти олий.  2000 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Иш фаолиятини шу йил Урганч шаҳар ИИБ терговчиси лавозимидан бошлаган. 2007-2012 йиллар Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси. 2014-2018 йиллар  Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг раиси. 2018-2019 йиллар Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари. 2019-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий  асосдаги аъзоси -  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси.
Вилоят ҳокимлигида Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланган Б. Полвановни таништиришга бағишланган учрашув ташкил этилди. 
Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий  кенгаши раиси Х.Ёдгоров қатнашди ва сўзга чиқдилар.
22-01-2021, 18:03
Вернуться назад