DataLife Engine / Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари диққатига!

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари диққатига!

Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят Транспорт бошқармаси  йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона рахбарларини огоҳлантиради!Сизлардан автотранспорт воситаларни йўналишга чиқаришдан олдин асосий эътиборни транспорт воситаларининг техник созлигини, узоқ масофага кетаётган ҳайдовчилар чарчаган вақтларида транспорт воситасини бошқариш учун ёрдамчи ҳайдовчиларнинг мавжудлигини, автотранспорт воситаларни ҳужжатлари тўлиқлигига эътибор беришингиз сўралади. Шунингдек, сафар давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйилишини ташкил этиш бўйича қўшимча  тушунтриш ишларини олиб боришингиз сўралади.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
21-01-2021, 19:00
Вернуться назад