DataLife Engine / Қўшкўпир тумани ҳокими ҳарбийларни табриклади

Қўшкўпир тумани ҳокими ҳарбийларни табриклади

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси  бошлиғининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Исматулла Алмуратов  Ғозовот чегара постида бўлиб, ҳарбий хизматчилар билан учрашдилар. Дастлаб ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ҳоким  ҳарбийларга ўз тилакларини баён этар экан, улар билан ҳар бир элдошимиз фахрланишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, ўтаётган ҳар бир тинч-тотув кунларимиз учун  уларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. -Ҳокимимиз ўз сўзларида қайта-қайта бизга катта ишонч  билдирар эканлар, бу бизни янада руҳлантирди. Албатта, бундай тинч, осуда, фаровон юртни мардонавор ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини янада чуқурроқ ҳис этдик,-дейди катта лейтенант Хўжабек Омонов.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларга байрам совғалари топширилди. Ҳа,  мард, жасур, матонатли ўғлонларимиз бор экан, чегараларимиз ҳамиша мустаҳкам бўлаверади.
13-01-2021, 14:23
Вернуться назад