Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Янгиариқ туманида 2 та йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди. Хусусан, “Янгиариқ текс кластер” МЧЖ томонидан умумий қиймати 208 млрд.сўмга тенг бўлган “Сочиқ ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Янгиариқ тумани ҳокими Анвар Давлетов ташаббускорлар билан биргаликда мазкур лойиҳани тумандаги Боёт маҳалласи ҳудудида жойлашган Эркин иқтисодий зонаси худудида жойлаштириш бўйича амалий ишлар бошланди.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида туманда 3 минг тонна тайёр сочиқ маҳсулоти ишлаб чиқарилиши ва 150 та янгидан иш ўрни яратилиши таъминланади.