Бугун миллий армияни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан бутлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-хизмат фаолиятини бажариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар самараси замонавий, ихчам ва ҳар томонлама қулайлик яратаётган янгидан-янги иморатлар, бино ва иншоотлар бунёд этилиб, эскилари қайта реконструкция қилинмоқда.
Жумладан, Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида жойлашган ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда ҳам юртимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига ҳамоҳанг тарзда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Янгича қиёфа касб этган ҳарбий қисмнинг тантанали очилиш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Махмуджон Умурзаков, туман оқсоқоллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси мана шундай обод масканлар бунёд этилиб, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларига замонавий, қулай шарт-шароитлар муҳайё этилаётганини эътироф этди.
Дарвоқе, энг олис ҳудудда жойлашган ушбу ҳарбий қисмда қисқа вақт ичида давр талабига мос бунёдкорлик ишлари амалга оширилган бўлиб, натижада ҳарбий объект кўркам ва шинам қиёфа касб этди.
Жумладан, ҳарбий қисмнинг маъмурий биноси, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан истиқомат қилаётган ётоқхоналар, сунъий қопламага эга бўлган спорт ҳамда саф майдонлари, назорат ўтиш жойи, ҳарбий техникаларни сақлаш парки, болалар учун ўйингоҳ, спорт зали ҳамда техник ҳудудда капитал қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Ҳарбий қисм ҳудуди ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида қурилиш ишларига масъул бўлган ташкилот раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан миннатдорчилик билдирилди.
Шундан сўнг, меҳмонлар ҳарбий қисм ҳудудида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиб, ҳудуд бўйлаб саёҳат қилишди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати