
Қабул давомида фуқаролар уй-жой, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, кредит, электр энергияси, газ таъминоти борасидаги муаммолар ва бошқа масалаларда 31 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қилинган мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал қилинди.

Шунингдек, муддат талаб қиладиган мурожаатлар ўрганилиб, ижроси кўриб чиқилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди ва назоратга олинди. 13 нафар фуқаролар мурожаати юзасидан қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.