DataLife Engine / ЯНГИ ЙИЛДАН ЯНГИ МАҚСАДЛАР САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР

ЯНГИ ЙИЛДАН ЯНГИ МАҚСАДЛАР САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР

Юртбошимиз мазкур 2021 йилда халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият беришни бош мақсадларимиздан бири бўлади дея таъкидлаган эди.
Шу боисдан, бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев шаҳримиздаги "Наврўз", "Зиёкорлар" ва "Исломобод" маҳаллаларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. 

Жумладан, маҳаллалардаги ички кўчалар ҳолати, симёғочларнинг тартибсиз жойлашганлиги каби бир қанча камчиликлар маълум бўлди. Шунингдек, "Наврўз" маҳалласидаги 31-сон умумтаълим мактабига қўшимча ўқув биноси қуриш, "Зиёкорлар" маҳалласидаги 22-сон умумтаълим мактабини қайта реконструкция қилиш ишлари белгилаб олинди.Таъкидлаш жоизки, янги йил бошидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан кенг кўламли ишлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
3-01-2021, 21:44
Вернуться назад