Ижтимоий тармоқларда “Урганч шахар 6 даха "Архив" рўпарасида бекат йўқлиги сабабли шу ерда ўқийдиган 3та катта мактаблардаги ёш болалар қишда совукда, ёмгирда, қорда хар доим коладилар” номли мурожаат тарқалди. Ушбу мурожаат юзасидан Вилоят Транспорт бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Урганч шаҳрининг транспорт тизимини ривожлантириш модели”ни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш бўйича берилган топшириқ ижроси юзасидан ЙЎЛ ХАРИТАСИ ишлаб чиқилмоқда. Ушбу йўл харитасига асосан шу йилнинг сентябр ойига қадар ҳокимликлар ёки тадбиркорлар томонидан оралиқ бекатлар қурилиши режалаштирилган.