Янги йил барча учун энг қувончли байрамлардан бири. Айниқса, болажонларимиз бу кунни ўзгача кайфиятда кутишади. Ҳар йили янги йил арафасида юртбошимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида болажонларга “Президент совғаси” улашиш анъанага айланган. Бугун Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Хива шаҳридаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари холидан хабар олди ва болажонларга Президент совғаларини топширди.
Ф.Эрманов болажонларни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган “Янги йил эртаги” номли театрлаштирилган байрам дастури барча ўғил-қизларни завқли саргузаштларга ошно этди. Тарбияланувчилар томонидан пандемияда вируснинг тарқалиши, бу балони фақат ҳамжиҳатликда, карантин қоидалари асосида енгиб ўтиш мумкинлиги акс этган сахна кўриниши барчани сергакликка чорлади.