DataLife Engine / Навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида бўлиб ўтди

Навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида бўлиб ўтди

   Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида бўлиб ўтди. Унда туман Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият, Касб-ҳунар таълими, Бандлик, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
  Аҳоли билан юзма-юз, ошкора йўлга қўйилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими  билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.  Қабулга келган 70% фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Фуқаролар мурожаати учун ажратилган вақт чекланганлиги сабабли фуқаролар қабули кейинги кунга қолдирилди.
26-12-2020, 11:09
Вернуться назад