Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни жорий этишга қаратилган вазифалар белгилаб берилган эди. Белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш, вилоятда амалга ошириладиган янги лойиҳаларни қидириб топиш ва амалга оширишда махаллаларга кўмаклашиш, маҳаллалар кесимида уларнинг асосий муаммоларини ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва банклар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилган.
Худудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар масалалари бўйича алоҳида шакллантирилган ишчи гуруҳда Транспорт вазирининг ўринбосари Д.Дехканов ва транспорт вазирлигининг масъул ҳодимлари фаолият олиб бормоқдалар.
Бугунги кунга қадар Транспорт вазирлиги ҳодимлари томонидан Хоразм вилоятдаги барча аҳоли пунктларининг жамоат транспорти билан таъминланганлигини “маҳаллабай” хатловдан ўтказилиб, 2021 йил якунига қадар ҳудудларни тўлиқ автотранспорт билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари Транспорт вазирлиги масъул этиб белгиланган Урганч шаҳридаги 9 та махалла маҳаллаларда бўлиб, маҳалла раислари ва фаоллари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик билан боғланиб, ечими бўйича таклифлар берилмоқда.