2020 йил 18 декабр куни Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 34 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 11 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 23 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабулда 20 дан ортиқ идора-ташкилотлар иштирок этди ва уларга туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш ва олдини олиш бўйича туман ҳокими Ф.Шарипов томонидан топшириқлар берилди.