Хива туманида «Мурувват» уйининг янги биноси очилди
Ногиронлар учун фаолият юритувчи «Мурувват» уйида 100 ўринга мўлжалланган ётоқхона биноси, сил касаллиги билан оғриган ногиронлар учун 10 ўринли ётоқхона биноси, ёзги дам олиш маскани бинолари «Хива қурилиш комплекс» хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилди. Хива тумани матбуот хизмати хабарига кўра, ётоқхонада ногиронлар яшаб, дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган, ҳар бир палата иссиқ ва совуқ сув билан, стол-стуллар ва шкаф билан таъминланган. Физиотерапия хонаси ташкил қилиниб, муолажа қилиш аппаратлари билан жиҳозланган. Янги бинода маъмурият учун, шифокорлар учун, ҳамда тадбирлар учун алоҳида хоналар бор.Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулсара Қурбонбоева, туман ҳокими Озод Матяқубов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
4-12-2020, 15:19
Вернуться назад