DataLife Engine / 3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

Гурлан туманида ҳар йили сана муносабати билан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар  ҳолидан хабар олиниб, турли тадбирлар ва хайрия акциялари ўтказиб келинади.  
Бу йил ҳам анъаналарни давом этттирган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар  ҳамкорликда тумандаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари ва ногиронлик аравачалари топширилди.   
Жумладан, тумандаги 100 та имконияти чекланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 та ногиронлик аравачаси, 2 та ҳасса, 1 жуфт қўлтиқ таёқ манзилли етказиб берилди.
Бу каби хайрия тадбирлари туман кенгаши депутатлари, кўплаб саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
3-12-2020, 15:15
Вернуться назад