DataLife Engine / Тайинлов

Тайинлов

Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов иштирокидаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
2020 йил туман ҳокими этиб тайинланган Муҳаммедмурад Сабирович Худайберганов ўрнига шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган  Давлетов Анвар Кенжаевич Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Давлетов Анвар Кенжаевич 1985 йил 30 апрелда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
2-12-2020, 20:02
Вернуться назад