DataLife Engine / ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР!

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР!

"Одамларни дорига эмас, балки тўғри овқатланиш ва спортга ўргатиш керак".
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 10 ноябрь куни имзоланган «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Урганч шаҳрида аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида патронаж ҳамширалар аҳоли хонаданларига уйма-уй кириб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.Дастлаб намуна сифатида шаҳримиздаги "Гулшан" маҳалласида ташкил қилинди. Бунда уларнинг тана вазни индекси ҳисобланиб ҳар бирининг ҳаёт тарзини инобатга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда истеъмол қилинаётган таом, ва кунлик овқатланиш меъёрини бўйича тавсиялар беришмоқда.
Шу боисдан, турмуш тарзимиздаги зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилалик!


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

1-12-2020, 09:51
Вернуться назад