ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ - АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари Урганч шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашувда бошқарманинг катта инспектори Д.Қурязова ташкилотнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, ошхона, тиббиёт хонаси ва гуруҳларнинг озодалиги, санитария ва гигиена қоидаларининг риоя қилиниши, ҳамда ободонлаштириш ҳолатини ўрганди. Карантин қоидалари талаблари асосида ўтказилган тадбирда педагог ва тарбиячиларнинг маҳорат машғулотлари, тарбияланувчиларга яратилган шароитларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Бугун мудира Г.Матяқубова раҳбарлик қилаётган 140 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим ташкилотида 6 та гуруҳ фаолият олиб боради. Катта гуруҳ тарбияланувчилари учун инглиз, рус тиллари тўгараклари ташкил этилган. Тиббиёт ходимлари томонидан болаларнинг соғлиғига асосий эътибор қаратиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, санитария қоидаларига риоя этишга ўргатиш ишлари тизимли олиб борилмоқда.
23-11-2020, 19:44
Вернуться назад