DataLife Engine / Умумтаълим мактаблари қиш мавсумига тайёргарлик холатлари ўрганилмоқда.

Умумтаълим мактаблари қиш мавсумига тайёргарлик холатлари ўрганилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгараётгани, қиш мавсуми яқинлашаётганини  инобатга олган холда Хива тумани ҳокими О.Матякубов тумандаги умумтаълим мактабларида қишки мавсумга тайёргарликнинг бугунги кундаги аҳволини кўздан кечирди. Шу муносабат билан тумандаги 7-, 22-, 31- мактабларга ташриф буюрди. 
Жумладан: 22-мактабда етишмаётган 3 та голланд печи янгидан қурилган ва 100 дан ортиқ электр лампалари энергия тежовчи лампаларга алмаштирилган. 7-мактабда 10 та голланд печи янгидан қурилган ва барча синф хоналарида ўқувчилар таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Мавсумга кўмир заҳираси шай қилиб қўйилган.
12-11-2020, 18:41
Вернуться назад