DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, уларнинг маҳорати, малакаси, маъсулиятида инсонларнинг ҳаёти ва тақдири ўрин эгаллайди. Шу муносабат билан, ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиши одат тусига айланган. 


Бугун "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ва тиббиёт соҳаси фидойилари вилоят ҳокимлигида жам бўлишди. 

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов жонкуяр ва фидоий шифокорларни байрам муносабати билан муборакбод қилиб, вилоятимиздаги фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини муносиб тақдирлади. 


"Дунёда касблар кўп. Лекин инсон саломатлиги учун масъул сифатида умрлар мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдирадиган, ўзини  қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган Сиз азизларнинг эгаллаган касбингиз дунёда тенгсиз, десам, адашмайман"- дея таъкидлаб ўтди ўз нутқида.


Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисига  4556 нафар шифокор ва 16674 нафар ўрта тиббий ходимлар   малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. 


Маълумот учун, вилоятимизда 12 та марказ, 5 та диспансер, 1 та шифохона, 1 та стоматология поликлиникаси, 1 та клиника, 13 та тиббиёт бирлашмалари ва улар таркибидаги 13 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар, 3 та оилавий поликлиникалар, 65 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ва 18 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

7-11-2020, 19:52
Вернуться назад