DataLife Engine / 7 минг долларлик сифати кафолатланмаган дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

7 минг долларлик сифати кафолатланмаган дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Сифати кафолатланмаган дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “K.-pharm” хусусий корхонаси раҳбари Т.Ю., ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, сифати кафолатланмаган 100 қути “Remdesivir”, 20 қути “Lantus Solo Star” ҳамда 15 қути “Ксарелто” дори воситаларини дорихонадан ташқарида 6 900 АҚШ доллари ва 280 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.Х. ва Х.Ғ.лар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути “STOPER 2GM” номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини дорихонадан ташқарида 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 1863-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
4-11-2020, 09:59
Вернуться назад