Бугун 26 октябрь куни Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санъатбек Салаев, туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг муҳокамаси бўйича туман халқ таълими бўлими мудири Қ.Раматовнинг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчилар томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчилар томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.